29 Октябр 2021 йил 616

Вилоят 3-сектор раҳбари Бўронов Шуҳрат Ҳусанович Сардоба туманида аҳоли муаммоларини ўрганди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Бўронов Сардоба туман ҳудудида туман ёшлари билан «Ёшлар учрашуви» ва туман фуқаролари билан оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида фуқароларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари, фикр мулоҳазалари ўрганилди. Бундан ташқари ёшлар томонидан ўз фаолиятини шакллантириш давридаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланиб уларга масъул ташкилот раҳбарлари бириктирилиб вилоят 3-сектор раҳбари томонидан керакли тавсиялар берилди. Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субсидия олиш, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш, уй жой билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида келиб тушган 46 та мурожаатлардан 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган 33 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.


Бу каби учрашувлардан кейин фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech