Вилоят перенитал маркази ходимаси марказга ишга жойлаштириш эвазига фуқародан пора олаётган ватқда қўлга олинди.
Жорий йилнинг 8 апрель куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан исми шарифи шартли ўзгартирилган фуқаролар Тўхтаева ва Раҳмановалар вилоят Перенитал марказига ишга жойлашиш нияти борлигини билдирганида, ўзини ушбу марказда бош ҳамшира лавозимида ишловчи фуқаро Азизова деб таништирган ходима, муассасада юқори лавозимда ишловчи раҳбарига 550 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаб берган тақдирдагина фуқаро Тўхтаевани 5 ой муддат ичида ишга қабул қилинишида амалий ёрдам беришини айтиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида вилоят Перенитал марказида катта ҳамшира лавозимида ишловчи фуқаро Азизова Фуқаро Тўхтаевани марказга фаррошлик лавозимига ишга қабул қилиниши учун раҳбарига бериши керак бўлган 550 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида фуқаро Азизова талаб қилинган пулларни перенитал марказида хаста чақалоқлар бўлими бекаси лавозимида ишловчи Саидага бериши кераклиги маълум бўлди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро Азизова 550 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фуқаро Саиданинг хизмат хонасида берган вақтида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан ҳар иккиси ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.