Вазир ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Сирдарё вилоятида аҳоли муаммоларини ўрганмоқда
Даставвал вазир ўринбосари Рамазон Ашропов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб, вилоят Ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг вазир ўринбосари ҳузурида тегишли хизмат раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Сирдарё вилоятида аҳоли муаммолари ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати атрофлича ўрганилиб, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Сўнг Вазир ўринбосари Сирдарё тумани, Пахтакор маҳалласига ташриф буюрди. Ташриф давомида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг маҳалла ҳаётидаги ўрнини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати