14 Октябр 2023 йил 5051

Вазир ўринбосари Янгиер шаҳрига ташриф буюрди.

Янгиер шаҳар ИИБда бўлган Вазир ўринбосари “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Янгиер шаҳар “Фазилат” маҳалласида жойлашган ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, фуқаролар ва мутасаддиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари маҳаллада бешликнинг қонунбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш борасидаги амалга оширилган ишларини атрофлича таҳлил этди.

Ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар бериб, “ижтимоий профилактика” тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ўрганишлар давомида ҳар бир шаҳар-тумандаги махсус сўровхонаси билан танишиб, яратилган шароитларни кўздан кечириб, ходимлар билан қонунлар, хизмат вазифалари ва касбий маҳоратига оид савол-жавоблар ўтказди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech