Вазир ўринбосари Гулистон шаҳар ва Мирзаобод туманидаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга доир ишларни ўрганди
Ички ишлар вазири ўринбосари Баходир Мирзарахимов Cирдарё вилоят ИИБ бошлиғи Санджар Джабаров билан биргаликда Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "Вазир кубоги" С гуруҳ ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиб, мусобақага старт берди.
Шундан сўнг вазир ўринбосари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар Гулистон шаҳрининг “қизил” тоифадаги ҳудудларда давом эттирди. Дастлаб, шаҳар ИИБ маъмурий биносида бўлиб яратилган шарт шароитларини ҳамда жиноятчилик аҳволини ўрганди ва шундай тоифадаги “Бўстон” ҳамда "Намуна" маҳаллаларида маҳалла бешлиги билан ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисида суҳбат олиб борди. Шунингдек, маҳалла ҳудудда ёш авлод билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.
Кейинги манзил Мирзаобод тумани бўлди. Бу ердаги “сариқ” тоифадаги “Янги Ўзбекистон” маҳалласи фаолиятини ўрганиб, профилактика инспектори томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиб, маҳалла биноси ва профилактика инспекторининг хизмат хоналарини текшириш давомида тозалик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Cирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати