Вазир ўринбосари Гулистон туманида жиноятчиликни олдини олишга доир ишларни ўрганди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Баходир Мирзарахимов томонидан олиб борилаётган ўрганишлар Гулистон туманининг "Сойибобод" маҳалласида бўлди. Вазир ўринбосари “Сойибобод” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла бешлиги билан ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисида суҳбат олиб борди.
Суҳбат асносида маҳалла раиси, хотин-қизлара масалалари бўйича фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашиб, вазир ўринбосари томонидан маҳалла бешлигига керакли бўлган тавсия ва топшириқларини бериб ўтди.
Шундан сўнг вазир ўринбосари профилактика инспектори томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиб, маҳалла биноси ва профилактика инспекторининг хизмат хоналарини текшириш давомида профилактика инспектори томонидан юритилиши лозим бўлган ҳужжатларни кўздан кечириб, керакли тавсияларини бериб ўтди.
Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати