Вазир ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Cирдарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Вазир ўринбосари Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармасига ташриф буюрди. Ўрганишлар давомида Гулистон шаҳрида криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар бирма бир таҳлил қилинди. Ички ишлар вазири ўринбосари маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.