Вазир ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Сайхунобод тумани ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди.
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Сирдарё вилоятидаги ўрганишларини давом эттириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди. Ҳудуддаги жиноятчиликни олдини олиш ишлари кўздан кечирилди.
Сайхунобод туманидаги “Бахмалсой” маҳалласи ўрганилди. Ташриф давомида маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, маҳалла бешлиги билан содир этилаётган жиноятлар, жиноятни келтириб чиқариш шарт-шароитлари сабаблари юзасидан суҳбат олиб борди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан маҳаллани қизил тоифадан чиқариш, жиноятчиликни олдини олиш борасида аввало мактаблардан иш бошлаш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.
Бундан ташқари, маҳалла хотин-қизлари билан муҳокамаларда маҳалла фаоллари кўпроқ контенгент билан ўтказиш ҳамда маҳалла биноларига республикада қидирувда бўлган шахсларни банерларини илиш бўйича топшириқларини бериб ўтди.
Шундан сўнг вазир ўринбосари Сайхунобод туманидаги “Ўзбекистон” маҳалласига ташриф буюриб, бешлик фаолияти билан яқиндан танишди.
Маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари билан танишди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги фаолиятини ўрганди.
Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати