11 Октябр 2023 йил 4565

Вазир ўринбосари Боёвут тумани ҳамда Ширин шаҳридаги маҳаллалар бешлиги билан учрашди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Баходир Мирзарахимов Боёвут тумани ИИБ раҳбарияти билан учрашди.

Асосан, тумандаги жиноятчилик аҳволи ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Бугунги кунда тумандаги айнан қизил ва сариқ тоифадагиларни яшил тоифадаги ҳудудга айлантириш чоралари бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари туманнинг “Бунёдкор" ҳамда ”Ифтихор" маҳаллаларида бўлиб, профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борди. Суҳбат давомида мутасаддиларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Ширин шаҳрига ташриф буюрди. Дастлаб, шаҳар ИИБ маъмурий биносида бўлиб яратилган шарт-шароитларини ҳамда жиноятчилик аҳволини ўрганди ва “Бунёдкор” ҳамда "А.Темур" маҳаллаларида маҳалла бешлиги билан ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисида суҳбат олиб борди. Шунингдек, маҳалла ҳудудда ёш авлод билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.

Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech