6 Январ 2023 йил 276

Вазир ўринбосари Сардоба туманидаги ижтимоий вазият бўйича ўрганиш олиб борди

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ижтимоий вазият бўйича Сардоба туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди. Сардоба тумани Бирлашган МФЙда бўлиб, аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиб, фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича йиғилиш ўтказди.

Бундан ташқари, Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Сардоба туманига ташриф буюриб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди. Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ташриф чоғида Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, шифохонада даволанаётган беморларни ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, тиббиёт бирлашмасини иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Text to speech