9 Январ 2023 йил 521

Вазир ўринбосари полковник Я.A.Aбдулхаков Янгиер шаҳрига ташриф буюрди.

Вазир ўринбосари полковник Я.A.Aбдулхаков ижтимоий вазият бўйича Сирдарё вилояти Янгиер  шаҳрида бўлиб, Янгиер шаҳар 4 та сектор раҳбарлари билан  учрашди ва Янгиер шаҳар З.Бобур маҳалласида жойлашган «Янгиер шаҳар Тиббиёт бирлашмасига» ташриф буюриб у ердаги аҳоли учун яратилган шарт шароитлар билан ўрганиб тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи шифокорлар билан суҳбат ўтқазди. Бундан ташқари, шифохонада даволанаётган беморларни холидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, тиббиёт бирлашмасини иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди ва ижросини назоратга олди.

Шундан сўнг Янгиер шаҳар Давлатобод маҳалласида бўлиб, у ерда ташкил этилган “Ҳуқуқ тартибот маскани” билан танишиб маҳалла раиси ва маҳалла профилактика инспектори капитан Ҳ.Эркаев билан суҳбатлашди ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиб,  фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича йиғилиш ўтказди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари полковник Я.A.Aбдулхаков Янгиер шаҳар Шодиёна ва Давлатобод маҳалларида жойлашган иссиқхонада бўлиб, етиштирилаётган полиз экинларининг сифати ва ҳосилдорлиги билан танишиб, халқимизнинг дастурхони ҳар доим тўлиқ бўлишида шу каби иссиқхоналарни кўпайтириш лозимлиги бўйича туман сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Вазир ўринбосари полковник Я.A.Aбдулхаков Янгиер шаҳрига қилган ташрифи давомида Янгиер шаҳар А.Жомий маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишиб чиқиб, профилактика инспектори ва маҳалла раисига ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар куз-қиш мавсумида ҳеч қандай қийинчиликларга учрамаслиги ва уларга мавсумда керакли бўлган барча турдаги маҳсулот ва воситаларни таъминлаш, иссиқлик электр энергия билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан керакли топшириқ ва кўрсатмаларни бериб ўтди.

Text to speech