9 Январ 2023 йил 278

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Ширин шаҳрига ташриф буюрди.

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ижтимоий вазият бўйича Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бўлиб, Ширин шаҳар 4 та сектор раҳбарлари билан учрашди ва Ширин шаҳар М.Улуғбек маҳалласида жойлашган «Сирдарё ИЕС»га ташриф буюриб у ердаги олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ширин шаҳар Дўстлик маҳалласида жойлашган «Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмаси»га ташриф буюриб у ердаги аҳоли учун яратилган шарт шароитлар билан ўрганиб тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи шифокорлар билан суҳбат ўтқазди. Бундан ташқари, шифохонада даволанаётган беморларни холидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, тиббиёт бирлашмасини иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди ва ижросини назоратга олди.

Бундан ташқари, Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Ширин шаҳар Фарход маҳалласида жойлашган Ширин Агро Сервис МЧЖга қарашли иссиқхонада бўлиб, етиштирилаётган манзарали экинларни сифати ва ҳосилдорлиги билан танишиб, халқимизнинг дастурхони хар доим тўлиқ бўлишида шу каби иссиқхоналарни кўпайтириш лозимлиги бўйича туман сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Ширин шаҳарга қилган ташрифи давомида Ширин шаҳар Фарход маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли МТМда бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шарт шароитлар билан танишиб, иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан керакли топшириқ ва кўрсатмаларни бериб ўтди.

Text to speech