3 Январ 2023 йил 271

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Сирдарё вилоятидаги ижтимоий вазият бўйича ўрганиш олиб борди

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ижтимоий вазият бўйича Сирдарё вилоят ҳокими А.А.Махмудалиев билан Сирдарё вилоятида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди. Шундан сўнг Ховос тумани Соҳибкор МФЙда бўлиб, аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиб, фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича йиғилиш ўтказди.

Бундан ташқари, Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Боёвут туманига ташриф буюриб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди. Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ташриф чоғида Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, шифохонада даволанаётган беморларни ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, тиббиёт бирлашмасини иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Text to speech