26 Август 2022 йил 418

"Ватанпарварлик ойлиги"да «Ватанпарвар» ташкилоти билан «Заковат»да рақобат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ижросини таъминлаш, Ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг тегишли фармойиши асосида Ички ишлар органларида 2022 йил 01 августдан 01 сентябргача “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилиши белгиланган. “Ватанпарварлик ойлиги” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Боёвут тумани доирасида 26 август куни туман ИИБ шахсий таркиби  Ватанпарварлик ташкилотига қарашли Боёвут тумани ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорликда "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу интелектуал ўйинда тажрибали Ички ишлар органи ходимлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Ватанпарварлик ташкилотига қарашли Боёвут тумани ўқув спорт техника клуби раҳбарияти бундайин интеллектуал ўйинларни ҳамкорликда кейинчалик ҳам ўтказиш ходимларнинг билимлари ва зукколигини оширишга хизмат қилишини айтиб, ташаббус учун Боёвут тумани ИИБ раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Боёвут тумани ИИБ

Text to speech