13 Август 2022 йил 500

Ватанпарвар ўғлонлар машқда

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, 2022 йил 12 август куни Сардоба тумани ИИБ ходимлари Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчиси "Ватанпарвар " ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Сардоба тумани ўқув спорт техник клубига ташриф буюришиб яратилган шарт шароитлар билан танишиб, ўқ отиш машғулотларида қатнашиб, амалий кўникмаларини оширишди.

Text to speech