29 Сентябр 2021 йил 562

Ватанпарвар ойлиги доирасида Сайхунобод туманидаги 4 сонли умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари томонидан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тадбир ташкил этилди.

Ҳусусан, Сайхунобод туманида жойлашган 4 сонли умумтаълим мактабида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори шиори остида мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Унда замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қанақа билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида ташкил этилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади.

Албатта ўтказилаётган бу каби тадбирлар эртамиз эгаларининг қальбида узоқ вақт муҳрланиб, келажакда Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан, виждонан хизмат қилишга ундаши, шубҳасиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech