29 Сентябр 2021 йил
535
Ватанпарвар ойлиги доирасида Оқолтин туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари томонидан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида тадбир ташкил этилди.
Оқолтин тумани “Аҳиллик” МФЙдаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан қурол-аслаҳалар намойиши ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ўтказилиб, ёшлар соҳанинг даврий тараққиёти ҳусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Албатта ўтказилаётган бу каби тадбирлар эртамиз эгаларининг қальбида узоқ вақт муҳрланиб, келажакда Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан, виждонан хизмат қилишга ундаши, шубҳасиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати