22 Апрел 2022 йил 325

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Гулистон туманида ҳамкор ташкилотлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар Ички ишлар органларида  “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида жорий йилнинг 21 апрель куни Гулистон тумани Ички ишлар бўлимининг ташаббуси билан ички ишлар органларида ҳамда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимлар ва ёшларни маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва аҳолининг интеллектуал билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон тумани Ахборот-кутубхона марказида Гулистон тумани Ички ишлар бўлимининг Темурбек авлодлари”, Халқ таълими бўлимига қарашли Касб-ҳунар мактабининг «Лидер», 32-сонли умумий ўрта таълим мактабининг «Билимдонлар» ва 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг «Креатив» жамоалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.  

Ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар Заковат савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Муросасиз, қизғин ўтган Заковат ўйинида Гулистон тумани халқ таълими бўлимига қарашли Касб-ҳунар мактабининг «Лидер» жамоасининг зукко ходимлари 1-ўринни, Гулистон тумани ИИБнинг Темурбек авлодлари” жамоаси 2-ўринни ҳамда Гулистон тумани 32-сонли умумий ўрта таълим мактабининг «Билимдонлар» жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар ИИБ бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маънавият ойлиги доирасида ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech