Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириб бериш йўналиши бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдагиПҚ–4079–сонли Қарори ижроси юзасидан хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ томонидан Сирдарё вилояти ИИБ МваФР хизматлари учун берилган 14 комплект компьютер техникалари тўлиқ жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ўрнатилган.
Жорий йилнинг 1 январь кунидан ҳозирги кунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ ва шаҳар туман ИИБ МваФРБлар томонидан, Сирдарё вилоятида доимий яшовчи жами 38.952 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилиб берилиши бўйича электрон талабномалар шакллантирилди.
Шундан тайёр бўлиб келган 36.735 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш паспортлари ўз эгаларига тарқатилган.
Жорий йилнинг 7 ойи davomida Сирдарё вилояти ҳудудида 14 та хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш махсус техника воситалари ёрдамида фуқароларимизга хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Олтмиш ёшдан ошган кексалар, ногиронлар ҳамда вояга етмаган фарзанди билан келган фуқароларимиз ИИБ МваФРБ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан МваФР бошқармасида ҳамда шаҳар МваФР бўлимида навбатсиз қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига асосан, вазирлик ва идораларнинг талабномалари асосида хорижга хизмат сафарига юборилаётган хизматчилари, халқаро спорт мусобақалари иштирокчилари бўлган шахслар томонидан ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни МваФР хизматларига тақдим этган ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини 5 иш куни ичида расмийлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида вилоят бўйича жами 38.952 нафар, шундан 37.894 нафари 16 ёшдан юқори ва 3.569 нафари 16 ёшдан кичик бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ