11 Сентябр 2024 йил 3284

Ўқувчиларни қонунларга ҳурмат ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ички ишлар органлари ва таълим муассасалари ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 25.06.2024 йилдаги 345-сонли буйруғи, вилоят ИИБ ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг қўшма чора-тадбирлар дастурига асосан Сирдарё вилоятидаги 11 та туман ва шаҳарлардан 1 тадан мактаблар вилоят ички ишлар органларининг туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари бошлиқлари томонидан оталиққа олинган бўлиб, доимий равишда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткор, ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган таълим жараёнини ташкил этиш ва натижадорлигини оширишга услубий-методик кўмаклашиш, ўқувчиларда юксак ватанпарварлик ва фидойилик хислатларини босқичма-босқич шакллантириш орқали улар орасидан ички ишлар органлари тизими учун кадрлар захирасини яратиш тизимини йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қизиқишидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунар ҳамда фан тўгаракларига йўналтириш чораларини кўриш ва бошқа бир қатор вазифалар юклатилган.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими ҳамда ИИВ Сирдарё академик лицейи директори биргаликда ушбу мактабларга ташриф буюрилган ҳолда, юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан,   ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган маънавий-маърифий, маданий, спорт, давра суҳбати, викторина ва заковат тадбирлари, мактаб сиғими, ўқувчилар сони, битирувчилар бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими томонидан ўқувчиларнинг билим савияларини аниқлаш мақсадида савол-жавоб тарзида қизиқарли викторина ташкил этилиб, фаол қатнашган ўқувчиларга бадиий китоб ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, ИИВ Сирдарё академик лицейи Ҳуқуқий ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчилари билан томонидан лицей ўқувчиларида ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришни назарда тутадиган Вазирлик Академиясига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Академик лицейнинг Давлат ва ҳуқуқ асослари, тарих, тарбия ва махсус фанлар ўқитувчиларининг фаолиятлари ўрганилиб, хато ва камчиликлар таҳлил қилинди. Ушбу масалалар бўйича кафедра ўқитувчиларига керакли тавсиялар берилди.

Text to speech