31 Март 2022 йил 564

Ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари давом этмоқда.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармонида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Унга кўра, юртимизни экологик таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу Фармон ижросини таъминлаш, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга фаол ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилнинг март ойи давомида Боёвут туман ИИБ М ва ФРБ ходимлари манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари экиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар.

Боёвут туман ИИБ Мва ФРБ ходимлари кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш каби хайрли ишларда ўз иштирокларини янада фаол давом эттиришни мақсад қилган.

Text to speech