29 Май 2023 йил 279

Турар жойда доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисидаги маълумотнома олиш энди қулай усулда

Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисидаги маълумотнома, яъни ўша сизга яхши таниш бўлган 17-формаси керакми?

Бу энди жуда осон!

Ушбу маълумотнома учун Ички ишлар бўлимларига бориш ва навбат кутиш шарт эмас. Уни my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари орқали масофадан туриб олиш имконияти яратилган.

My.gov.uz тизимига кириб, “Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома” хизматини танланг ва маълумотномани онлайн шакллантиринг.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддатда тақдим этилади.

Ҳозирги кунда Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари орқали доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйиш, my.gov.uz орқали манзилни тўғрилаш бўйича келиб тушаётган электрон аризалар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланмоқда.

My.gov.uz – давлат хизматларининг янгича кўриниши!

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech