5 Июл 2022 йил 334

Туман ИИБ ходимларига психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июнь кунидаги 135-сонли Фармойиши ҳамда Сирдарё вилояти Ички  ишлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 10 июнь кунидаги “Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик–муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 67-сонли Фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани ИИБ шахсий таркиби орасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан: туман Ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг психологик хусусиятларни ривожлантириш мақсадида Сайхунобод тумани Халқ таълими бўлимида фаолият олиб бораётган малакали психолог Дустназарова Наргиза Гайбуллаевна таклиф этилиб, ходимларнинг идоравий хусусиятларини мустаҳкамлаш, зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда фавқулодда экстремал вазиятларда қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга қаратилган психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилаётган психологик тренингларда шахсий таркибнинг ақлий салоҳияти, теран фикрлаш даражаси, дунёқарашларини янада ривожлантириш бўйича психологик маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Text to speech