Ўтган 2023 йил давомида Сирдарё тумани ИИБ M ва ФРБ томонидан 9200 нафар фуқароларга ID-карталар расмийлаштириб берилди.
Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065 сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга ошириди.
Хусусан, 2023 йил ўтган давр мобайнида жами Сирдарё тумани ИИБ М ва ФРБ томонидан 9200 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг янги намунадаги идентификацион ID-карталари расмийлаштириб берилди. Шулардан 6200 нафар фуқароларга биометрик паспорт алмаштирганлиги, қолган 3000 минг нафар фуқаролар 16 ёшга тўлган ҳамда биринчи маротаба паспорт олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкил этади.
Шунингдек, Сирдарё тумани аҳолсини ID-карталар билан ҳужжатлаштириш келгусида ҳам амалга оширилиб фуқароларга қулайлик яратиб борилади.
Сирдарё тумани ИИБ М ва ФРБ