26 Август 2022 йил 317

Тезкор тадбир натижасида Ховос туманидаги хонадонлардан бирида 2 туп наша ўсимлиги ва 3 килограмм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Сирдарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида «Қора дори 2022» кенг қамровли профилактик-тезкор тадбири давомида, олинган тезкор маълумот асосида, Ховос тумани Истиқлол маҳалласидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 2,5 квадрат метр майдонда 2 туп узунлиги 2-2,5 метр бўлган, “Наша” гиёҳвандлик ўсимликлари, агро техник ишлов берилган ҳолатда, ўсиб турганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, хонадон қўшимча хўжалик хоналари холислар иштирокида текширилганда, хонадон омборхонаси ва устахонасида, 4 дона 3 литр ҳажмдаги, 1 дона 2 литр ҳажмдаги ва 2 дона 1 литр ҳажмдаги шиша идиш (банка) ларда, 2 дона гугурт қутиларга, мато устида марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалари, наша гиёҳванд ўсимлига ўхшаш ўсимлик поялари, 2 дона қирқилган гиёҳвандлик восити истеъмол қилишда фойдаланилган елим идишлар ҳамда уйнинг меҳмонхонаси шкафидаги эркаклар костюми чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган, гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилишда фойдаланилган деб гумон қилинган қўлбола усулда ясалган мослама (муштук) борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, ушбу хонадонда яшовчи, А.Б ушбу наша гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни экиб, парваришлаб ҳамда хонадонида марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаларни сақлаб келганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир жараёнида А.Бнинг томорқасида 2 туп наша ўсимлиги ва 3 килограмм 314 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Бга нисбатан Ховос туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Text to speech