17 Декабр 2021 йил 406

Тезкор тадбир давомида ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди.

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1990 й.т, Гулистон тумани, Мустақиллик МФЙда яшовчи, Н.Нга бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашина тўхтатиб текширилганда, унинг юкхонасида “ГЕПАРД-16” номли 1 дона (150.000 сўмлик) салют, “ВОЛК-16” номли 1 дона (120.000 сўмлик) салют, “7 SHONS” номли 4 дона (200.000 сўмлик) салют, “НОВЫЙ ВЕК” номли 3 дона (105.000 сўмлик) салют, “Золотой песок-10” номли 7 дона (119.000 сўмлик) салют, “Соловой разбойник” номли 12 дона (30.000 сўмлик) ҳамда “БРИТАНИК” номли 22 блокда 12.045 дона (770.000 сўмлик) жами 1.494.000 (бир миллион тўрт юз тўқсон тўрт минг) сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб олинди.  

Ҳолат юзасидан фуқаро Н.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бошқарма ТЭҚКБ

Text to speech