Тезкор тадбир давомида гиёҳфурушлар қўлга олинди.
Жорий йилнинг 14 апрель куни вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ва тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбири давомида, исми шарифи шартли ўзгартирилган Алишер исмли шахс тадбирга харидор сифатида жалб этилган “Нодир” исмли шахс билан Гулистон шаҳар ҳудудида учрашиб, махсус кукун билан ишлов берилган 700.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, гиёҳвандлик воситасини берганидан сўнг, 14 апрелдан 15 апрель кунига ўтар кечаси Алишер “Нодир” исмли шахс билан Гулистон шаҳрида учрашиб, савдо дўконига кирган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, унинг эгнидаги қора спорт кийим ички чап чўнтагида тадбирда фойдаланилган махсус кукун билан ишлов берилган 700.000 сўм миқдордаги пуллар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, “Нодир” исмли шахс Алишердан 700.000 сўм пул эвазига сотиб олган, целлофан бўлагига ўралган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, тахминан оғирлиги 1,5-2 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини холислар иштирокида тақдим этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.