16 Апрел 2022 йил 1166

Тезкор! Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали террористик ғояларни тарғиб қилган бир гуруҳ шахслар ушланди, улардан 2 нафари Сурияга кетмоқчи бўлган

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва вилоят Ички ишлар Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Суриядаги “Катибатуль Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган “виртуал гуруҳ”га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларни бошқаларга тарқатиб келган 7 нафар шахслар ушланди.

Ушбу фуқаролар, Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келишган ва маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган M.O.” ва 2002 йилда туғилган M.M.”) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўришган. Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида, қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинди.

Тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech