1 Август 2023 йил 742

Тезкор! Сирдарё вилоятидан Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқишни режалаштирган шахс қўлга олинди

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Сирдарё вилоятида яшовчи, “Р.А.”нинг Суриядаги террористик ташкилот тарафдорлари сафига чиқиб кетиши олди олинди.

Хусусан, “Р.А.” 2017-2021 йилларда РФнинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаши давомида, интернет орқали Суриядаги террористик ташкилот аъзоларининг таъсирига тушиб, “Telegram”да ёшларга экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жўнатиб, уларни ёллаш ва ёшларни Туркия орқали Сурияга жўнатиш билан шуғулланган. Шунингдек, “Р.А.” Туркия давлати орқали Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқиб кетиши вақтида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech