Тестга киришда абитуриентларнинг юз кўриниши паспорт тизими билан солиштирилади
Бу йил олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларида абитуриентларнинг юз кўриниши автоматлаштирилган маълумотлар базаси билан солиштириш орқали ҳам назоратдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Руслан Забиров маълум қилди.
Назорат ўтказиш пунктларида Ички ишлар бошқармасига ажратилган махсус планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш, юз кўринишини уларнинг биографик маълумотлари билан солиштириш чоралари кўрилмоқда. Абитуриентларнинг бошқа шахслар ўрнига тест синовларида иштирок этиш ҳолатлари аниқланганда абитуриент ўрнига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш билан биргаликда ММиграциява фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари томонидан шубҳа туғдирган абитуриентларни юзни таниб олиш учун мўлжалланган махсус планшет қурилмалари ёрдамида юз кўриниши орқали шахсини аниқлаш механизми ишлаб чиқилган. Ушбу планшет қурилмалари ИИВнинг „Паспорт-виза” автоматлаштирилган маълумотлар базаси билан интеграциялаштирилган бўлиб, фуқролларнинг юз кўриниши орқали уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларидаги барча маълумотлари асосида шахсни аниқлаш қобилиятига эга.
Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим” деган сўзлари фикримизга яққол мисол бўла олади. Бу тизим тест синовлари ўтказишда ошкоралик ва шаффофлигини таъминлаш – кириш имтиҳонлар ўтадиган олий таълим муассасалари ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишининг олдини олади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари очиқ майдонларда 5 августдан бошланган.