Тест синовларини ўтказишда абитуриентлар биометрик ва паспорт маълумотлари асосида текширилиб назорат қилинмоқда
Бу йил олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларида абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотларини текшириш орқали назоратдан ўтказилмоқда.
Назорат ўтказиш пунктларида Сирдарё вилояти ИИБга тегишли планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Бошқа шахслар ўрнига имтиҳонга кириш ҳолатлари аниқланганда абитуриент ўрнига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш билан биргаликда шубҳа туғдирган абитуриентларни биометрик ва паспорт маълумотларини текшириш учун мўлжалланган махсус планшет қурилмаси ёрдамида уларнинг юз кўринишидан биометрик ва паспорт маълумотларини текшириш орқали шахсини аниқлаш механизми ишлаб чиқилган.
Бу тизим тест синовлари ўтказишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш – кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишининг олдини олади.
Тест имтиҳонларига бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “Гулистон шаҳар марказий ўйингоҳи”нинг кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлари ташкил этилган. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади. Ушбу камераларда абитуриентнинг шахси унинг фотосурати орқали аниқланмаган ҳолларда, Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари томонидан абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотларини текшириш орқали уларнинг шахсига аниқлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари очиқ майдонларда 8 август санасидан бошланган.
Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ