Тергов фаолиятида амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
Сирдарё вилояти прокуратурасида ёш мутахассис терговчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда прокуратура, департамент, ички ишлар ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашишди. Кун тартибида тергов жараёнида далилларни тўғри тўплаш, расмийлаштириш ва исбот қилишнинг умумий шартлари, иштирокчиларнинг роли, далилларни баённомаларда қайд этишда амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жиноятларнинг объектив ва субъектив томонларини аниқлаш, маҳалла еттилиги ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш, уларга ишга жойлашиш, ўқиш, тиббий хизмат каби соҳаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали такрорий жиноятларнинг олдини олиш механизмлари бўйича амалий тавсиялар берилди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалиётда дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати