22 Июн 2022 йил 44

“Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июн кунидаги Фармойишига мувофиқ “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар “Интизом ойлиги” белгиланганлиги Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ шахсий таркибига етказилиб, ходимлар ўртасида муҳокама қилинди.

 Шунингдек, 10 кунлик қилинган ишлар давомида, 24 нафар ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, 7 нафар ходимлар расмий равишда огоҳлантирилди, 23 нафар ходимларнинг шахсий ва хизмат автомашиналарининг ҳужжатлари текширилди ҳамда 217 нафар ходимлардан “Интизом ойлиги” давомида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилишга, хизмат вақтида спиртли ичимлик ичмаслик, автотранспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқармаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тамагирлик ва порахўрликка йўл қўймаслик юзасидан тилхатлар олинди.

Бундан ташқари, ходимларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ва муҳокама йиғилиш ташкил этилиб, 5 нафар ходимлар оила аъзолари олдида рағбатлантирилди. Ходимларнинг тўлиқ хизматдан ташқари вақтларда ҳам назорат қилиш мақсадида, уларнинг яшаш жойларига борилиб, уларнинг оила аъзолари билан учрашиб, ходимларнинг бўш вақтларида нималар билан машғул бўлишлари ўрганилиб келинмоқда. Ходимларнинг хизматда ва хизматдан ташқари вақтларда доимий назорат қилиш мақсадида бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

 Бошқарма ЖХХ ЖТСБ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech