16 Август 2022 йил 223

Темир интизом — муваффақият калити

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 1 август кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш тўғрисидаги 80-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Бошқарма Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимида саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 08 август кунидаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талаблари таништирилиб, ушбу буйруқ талаблари асосида хизмат кийимларини кийиб юришлари қоидаларига тўлиқ амал қилиш тўғрисида қўшимча йўриқномалар берилди ва қолган камчиликлар ходимлар томонидан бартараф этилди.

Саф кўриги якунида туман ИИБ раҳбарияти ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг хизмат кийимларини кийиб юриш тартиб қоидаларига риоя қилишларига, ташқи кўринишлари, хизмат гувоҳномалари ва табель қуролларининг бириктирилганлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларни эгаллаганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан сўнг, шахсий таркиб билан саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди, бунда ходимларга сафдан чиқишлари, сафга туришлари, ҳарбийча саломлашиш ва тантанали юришлар тўғрисида назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Бошқарма Транспортда ХТБ

Text to speech