Тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармаган назорат остидаги шахсларга оғирроқ жазо тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди биносида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан судланиб ЖКнинг 74-моддаси қўлланилиб 1 йил 3 ой 26 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Мирзаобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахс И.О, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун ўталмаган 1 йил 3 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан судланиб ЖКнинг 74-моддаси қўлланилиб 4 йил 11 ой 25 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Мирзаобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахс М.А, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун ўталмаган 4 йил 11 ой 25 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун, Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахслар Ю.И, М.Д, Б.Ш ҳамда И.Яларни ўталмай қолган жазо муддатлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Суд мажлиси давомида Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди раиси Ф.Ю.Суванкулов томонидан назорат остидаги шахсларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Мирзаобод тумани ИИБ Пробация бўлими.