7 Май 2022 йил 236

Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида ўқув семинар ўтказилди. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти майор Ж.Р.Абдусаматов томонидан 2022 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар тўғрисидаги ЎРҚ-761-сон қонуннинг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинари давомида шахсий таркибга Фуқаролик кодексининг 991-моддасининг биринчи қисми «қонунга хилоф тарзда бериш» деган сўзлардан кейин «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» деган сўзлар билан ҳамда 1021-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «ушлаб туриш» деган сўзлардан кейин «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилганлигини етказилиб, қонуннинг мазмун моҳиятлари тушунтирилди.

Text to speech