24 Август 2021 йил
572
Ташкил этилган кўчма постда ўтказилган тадбирда ёнида марихуана олиб юрган шахс аниқланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 153-сонли фармойиши ижроси юзасидан Оқолтин туман худудида ташкил этилган “Саляр” кўчма постда вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сардоба шаҳарчасида яшовчи фуқаро З.Т. тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтда, унинг эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан, шаффоф рангли, целлофан пакетчага солинган, марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Суд кимё экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро З.Т.дан олинган ўзидан ўткир хид тарқатувчи, ўсимлик моддалари тарикибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу моддалар-марихуана деб аталишлиги ва марихуананинг оғирлиги-6.6 граммга тенглиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати