20 Сентябр 2022 йил 289

“Тана вазнини камай-тириш ва меъёрда сақлаш қоидалари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ички ишлар вазирлигининг жорий йилнинг 07 сентябрь кунидаги 198-сонли Фармойишига асосан 2022 йил 10 сентябрдан 10 октябрга қадар бўлган бир ойлик муддат “Касбий тайёргарлик ойлиги” деб эълон қилинганлиги боис, ушбу Фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод туман ИИБ шахсий таркиби билан белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан, “Тана вазнини камайтириш ва меъёрда сақлаш қоидалари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. 

Маҳорат дарсида ҳозирги кунда кўп учраётган касалликлар юрак қон томир касалликлари, эндокринологик касалликлар ва уларнинг оқибатида келиб чиқадиган асоратлар, семизлик ва унинг оқибатлари, ўткир респиратор касалликларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ўзининг тушунчалар бериб ўтилди. Шу билан бир қаторда, куз-қиш мавсумида ўткир гастроэнтериологик касалликларнинг кўп учраши, уларнинг оқибатлари, келиб чиқиш сабаблари тўғрисида айтиб ўтилиб, ҳар бир ходим санитар-гигиеник қоидаларга риоя этишлари кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Text to speech