Тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди биносида ўтказилган сайёр судда қуйидаги Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жумладан, қуйидаги маҳкумлар Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судиниг 29.04.2021 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131 моддаси 2 қисми билан судланиб 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Оқолтин тумани Андижон маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс Р.Ў, Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 18.02.2021 йил йилдаги ҳукимига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166 моддаси 2 қисми “а, б” бандлари билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайнланган, Оқолтин тумани Обод маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс В.Ж ни жазо ўташдан бўйин товлагани учун ЖКнинг 481 моддаси 6 қисмига асосан озодликдан маҳрум этиш жазоларига алмаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судиниг 15.06.2020 йилдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 44 моддасига асосан 1 йил 9 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси тайнланган, Оқолтин тумани Кўркамдиёр маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс М.Ж ЖКнинг 73 моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Оқолтин туман судининг раиси М.Мирзохидов, туман прокурори ўринбосари И.Маматов Оқолтин тумани ИИО Пробация вакиллари иштирок этишди.
Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи