17 Март 2023 йил 270

Сумка ичидан 4 млн 300 минг сўм пуллар ўғирланди.

Гулистон шаҳар ИИБга ариза билан Жиззах вилояти, Зомин туманида яшовчи фуқаро М.М мурожаат қилиб, аризасида Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ ҳудудида жойлашган эски бозор ҳудудида номаълум шахс ўзига тегишли бўлган сумка ичидаги 4.300.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи М.Ш содир этганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-м 2-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech