26 Август 2022 йил 311

Суддан яшириниб юрган яна бир фирибгар қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) 3-қисми «а, б» бандлари ҳамда Жиноят Кодексининг 233-моддаси (Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек банк ёки бошқа кредит ташкилоти ходими томонидан банд солинган пул маблағлари (омонатлари) билан банк операцияларини амалга ошириш)1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, суддан яшириниб юрган Гулистон шаҳар, Сайқал маҳалласида яшовчи А.Ш Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида қўлга олиниб, «Қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тезкор ходимлар томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди

Text to speech