27 Июн 2022 йил 287

Спорт соғлом ҳаёт гарови. Янгиер шаҳар ИИБда ходимлар билан спорт тадбирлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳам руҳан, ҳам ақлан, ҳам жисмонан етук бўлиши бугунги куннинг асосий талабларидан биридир. Бу борада соҳада сезиларли ишлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғига асосан Янгиер шаҳар ИИБда ҳафтанинг икки куни ходимлар учун спорт машғулотлари жадаллик билан ташкил этилмоқда.

Жумладан, Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан И.Аманбаев ўзининг қўл остидаги ходимлари учун спортнинг “Қўл жанги”, “Каратэ”, “Кураш” каби турларидан сабоқлар бериб, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган шахсларни, хавфли жиноятчиларни ушлашда ва улар томонидан жисмоний тажовуз бўлганда уни бартараф этиш бўйича қўлланадиган “Қўл жанги” усулларини мунтазам ўргатиб келмоқда.

Бундан ташқари, Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари орасида вазни оғир бўлган ходимлар билан ҳам спорт машғулотларини самарали ташкил этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада Бошқарма масъул ходимлари билан ҳамкорлик асосида доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Вазни оғир ходимлар бўйича амалга оширилган ишлар кунлик таҳлилий қилиниб, сезиларли натижаларга эришилмоқда.

Бугунги кунда олиб борилаётган ушбу спорт тадбирларининг натижасини вилоят миқёсида ўтказилаётган спорт мусобақаларида, тадбирларида Янгиер шаҳар ИИБ ходимларининг эришаётган ютуқ ва мувофақиятлардан кўриш мумкин.

Ходимлар учун ташкил этилаётган бу каби жисмоний машғулотлар, спорт тадбирлари келгусида уларнинг хизмат фаолияти самарадорлигини ошишида муносиб ўрин тутади.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech