16 Декабр 2021 йил 534

Соғлом ва баркамол оила спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун республика 3 секторларида яшовчи оилалар ўртасида „Соғлом ва баркамол оила“ шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларини ўтказиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод тумани 3 сектори ҳудудида яшовчи 4 та оила ўртасида спортнинг стол тенниси, қувноқ стартлар, шахмат ва шашка, бадминтон турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ғолиб ва совриндор жамоа аъзолари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech