30 Апрел 2022 йил 214

"Соғлом турмуш тарзи бўйича" Бошқарма маърифат залида "Чекиш ва унинг оқибатлари тўғрисида" тадбир ўтказилди.

Тамаки чекиш зарарли одатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Илмий-тадқиқотларининг аниқланишича, тамаки тутунининг таркибида 3000 дан копроқ ҳар хил заҳарли кимёвий моддалар бор. Шулардан айниқса, никотин, аммиак, карбонат ангидрид, бензол, полоний, кадмий кабилар одам организмига кучли заҳарли таъсир кўрсатади. Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси маърифат залида соҳа ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда турли хилдаги зарарли одатларни олдини олиш мақсадида вилоят тиббиёт бўлими бошлиғи А.А.Қаландаровнинг “Чекиш ва унинг оқибатлари тўғрисида“ги марузаси учрашув қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Учрашувда шунингдек, бугунги кунда хизмат ходимлари орасида ҳам бу каби салбий иллатлар кўп учраётгани бўйича ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан бирга учрашув қатнашчиларига Чекиш ва унинг инсон организмига етказадиган зарарли таъсирига бағишланган видео ролик ҳам намойиш этилди.

Text to speech