Содир этилган жиноят муҳокама этилди.
Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан жамиятда соғлом муҳитни тарғиб этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳудудда содир этилаётган ҳар бир жиноят ва ҳодисаларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг туб илдизига кириб бориш, бундай иллатларга қарши жамоатчилик билан ҳамкорликда курашиш, аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни олиб бориш анъанага айланган.
Жумладан, 2021 йил 21 август куни фуқаро Ш.Х Гулистон шаҳар, Обод юрт МФЙ да жойлашган фуқаро Х.Уга тегишли савдо дўконида ундан тамаки маҳсулотини беришни талаб қилганлиги, сотувчидан рад жавобини олгач улар ўртасида келишмовчилик юз бериб, натижада Ш.Х фуқаро Х.Уни итариб юбориб, унга тан жароҳати этказганлиги ҳолати бўйича фуқаро Ш.Х га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 109-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят муҳокамаси юзасидан Гулистон шаҳар, “Боғишамол” МФЙ да ўтказилган йиғилишда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Б.Ш.Сайитназаров, ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосарлари, ҳудуддаги корхона ва ташкилот ходимлари, МФЙ фаоллари, кенг жамоатчилик иштирок этиб, муҳокама давомида қонун барчага баробар эканлиги, жамиятимизда қонун устуворлиги таъминлаши, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақида сўз юритилиб, юқоридаги каби сальбий ҳолатларни олдини олиш, такроран содир этилишига йўл қўймаслик, аҳоли орасида ҳуқуқий тушунчаларни кенг тарғиб қилиш бўйича тушунтириш ишлари ташкил қилинди.
Гулистон шаҳар ИИО ФМБ