7 Ноябр 2022 йил 679

Сирдарёда Ер ресурсларини ноқонуний талон-тарож қилиниши билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар «Янгиавлод» МФЙ ҳудудида ўтказилган «Назорат остида олиш» тезкор тадбири натижасида, Н исмли шахс уй-жой қуришга мўлжалланган бўш ер участкаси сотиб олиш мақсадида телеграмм ижтимоий тармоғидаги “SIRDARYO OLX BOZORI” каналига кирган вақти «Д» исмли шахс билан ўзаро гаплашиб, танишиб қолганлигини, «Д» исмли шахс Сайхунобод тумани, Истиқлол маҳалласидаги 16 сотих участка ер майдонини жами 26.000 АҚШ долларига сотишлигини айтганлигини, ушбу участка ер майдонини, кадастрда ишловчи қариндоши ва нотариусда ишловчи яқин танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштирда ёрдам беришлигини маълум қилиб, мазкур пуллар ҳисобидан 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни Гулистон шаҳар озиқ-овқат деҳқон бозори олдида олган вақти нақд пул билан ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб далилий ашёлар олинган.

Ҳозирда фуқаро Дга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech