30 Март 2022 йил 684

Сирдарёда яна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ҳамда “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 18-июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 111-сонли буйруғининг тегишли бандларига асосан вилоятимизга кириб келиши мумкин бўлган юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган “Сирдарё” карантин маскани орқали гўшт-сут маҳсулотларини, парранда, йирик ва майда шохли чорва молларини олиб ўтаётган автотранспорт воситалари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда текширилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида Қашқадарё – Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Кобальт русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганида, ушбу автотранспорт воситасини Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 1980-й.Т фуқаро Р.С тегишли ҳужжатларсиз бошқариб кетаётганлиги ҳамда автотранспорт воситаси текширилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 815 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан кўмиш йўли билан йўқ қилинди. Р.С бошқарувидаги Кобальт русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ ходимларига топширилди. Аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

  Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи

Text to speech