Сирдарёда пробация ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи маъмурий биносида тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу тезкор тадбир давомида, фуқаро И.В Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспекторига ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан катта лейтенант Б.Исановнинг хизмат хонасида 100 дона 10.000 сўмлик купюрадаги жами 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ресрубликаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати