15 Август 2022 йил 1333

Сирдарёда пахтазор орасида етиштирилган 1,5 метр бўлган наша гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланди.

«Қора дори-2022» кенг қамровлик профилактик-тезкор тадбири давомида Сирдарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида, Сирдарё тумани Илғор маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли, жойлашган пахта дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ғўза ўсимликлари орасида жами 5 туп, узунлиги 1-1,5 метрлар бўлган, наша гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликлари парваришланган ҳолатда ўсиб турганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширувлар жараёнида, мазкур 5 туп ўсимликларни, фермер хўжалигида сувчи бўлиб ишловчи, Ф.А экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech