20 Май 2023 йил 391

Сирдарёда олиб қочилган автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учради. 

Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи номига, Сирдарё тумани, Адолат МФЙда яшовчи фуқаро М.Ф ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, яшаш хонадони яқинида турган ўзига тегишли бўлган, оқ рангли “Нексия-3” русумли автомашинасини номаълум шахслар томонидан олиб кетилганлигини маълум қилиб, автомашинасини топишда амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида фуқаро М.Фга тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинасини Сирдарё тумани, Адолат МФЙда яшовчи фуқаро А.Ж олиб қочганлиги маълум бўлди. фуқаро А.Ж олиб қочган автомашинани Сирдарё тумани, Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган бетон ариққа тушириб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech